Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ҳар қандай текширишга 3 йил муддатга мораторий эълон қилинди. Ушбу фармон меҳнат қонунчилигига риоя этилишини ўрганиш, фуқаролар мурожаатлари асосидаги ва бошқа айрим тегишли текширувлар бундан мустасно. Мораторий амал қилиш даврида кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ноқонуний ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, кичик бизнес субъектларига янада эркин иш олиб бориш имконини яратади. Мораторийга риоя қилмай, текширув ўтказган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу янгилик кичик тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратади ва уларнинг ривожланишига ёрдам бериши кутилмоқда.
Ушбу мақолани лотин алифбосида ҳам ўқишингиз мумкин.