Махфийлик сиёсати
Ушбу саҳифа xabardor24.uz сайтидан фойдаланганингизда қандай маълумотлар йиғилиши ва улар нима учун ишлатилишини тушунтиради.
Рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди
Сайтни ўқиш учун рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Биз сиздан исм, телефон рақами ёки электрон почта сўрамаймиз.
Ташриф статистикаси
Қайси мақолалар ўқилаётганини билиш учун ўз серверимизда ишлайдиган Umami статистика тизимидан фойдаланамиз. У cookie қўймайди, IP манзилни сақламайди ва сизни бошқа сайтлар бўйлаб кузатмайди. Фақат умумий кўрсаткичлар — саҳифа кўришлар сони, қурилма тури, мамлакат ва қайси сайтдан келганингиз йиғилади.
Браузерингизда сақланадиган маълумотлар
- Ёзув танлови (лотин ёки кирилл) — кейинги ташрифда шу ёзувда очилиши учун.
- Ёруғ/қоронғи режим — танловингиз браузер хотирасида сақланади.
- Кўришлар ҳисоби — битта мақола қайта очилганда икки марта ҳисобланмаслиги учун браузер хотирасида 24 соат белги сақланади.
Бу маълумотлар фақат сизнинг қурилмангизда туради ва бизга юборилмайди.
Push-билдиришномалар
Агар янгиликлар ҳақида билдиришнома олишга розилик берсангиз, бу хизмат OneSignal орқали ишлайди. Розиликни исталган вақтда браузер созламаларида бекор қилишингиз мумкин.
Учинчи томон ҳаволалари
Мақолаларда бошқа сайтларга, жумладан Telegram ва ижтимоий тармоқларга ҳаволалар бўлиши мумкин. Уларнинг махфийлик қоидалари учун биз жавобгар эмасмиз.
Ўзгаришлар
Сиёсат янгиланса, ўзгаришлар шу саҳифада эълон қилинади. Саволлар бўлса, Алоқа саҳифаси орқали ёзинг.