U-17 Осиё чемпионати. Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби аниқ бўлди
Саудия Арабистони майдонларида ўтаётган U-17 Осиё чемпионати чорак финал босқичи баҳслари ўтказилмоқда.
LatUshbu maqolani lotin yozuvida oʻqing →
Саудия Арабистони майдонларида ўтаётган U-17 Осиё чемпионати чорак финал босқичи баҳслари ўтказилмоқда.
Индонезия терма жамоаси 14 апрель, душанба куни Шимолий Кореяга қарши майдонга тушиб, 0:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида иккита гол урилган бўлса, иккинчи бўлимда шимолий кореяликлар тўртта тўп киритди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ёшларининг ярим финалдаги рақиби Шимолий Корея терма жамоаси бўлди. Ушбу учрашув 17 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади.
Сара янгиликлар — Telegram каналимиздаКунига 5–7 та энг муҳим хабар. Ортиқча шовқинсиз.
Обуна бўлиш

