8-октябр кечаси Украинаilk бор Яндекс компаниясининг Рязан областьидаги Сасово шаҳридги дата-марказига дронлар билан ҳужум қилди. Ҳужум натижасида кучли ёнғин содир бўлиб, компания ҳодисани тасдиқлаган ва айрим хизматлар вақтинча ишламаслиги мумкинлигини огоҳлантирган. Ёнғин тонгда ўчирилган ва жароҳатланганлар йўқ. Дата-марказ фаолиятини тиклаганидан сўнг, фойдаланувчилар Яндекс хизматларида носозликлар юз бермоқда деб билдирганлар. Хусусан, Яндекс Cloud, Яндекс.Диск ва Яндекс.Документи хизматларида муаммолар кузатилмоқда. Москва биржасида Яндекс акциялари нархи 3 фоиздан ортиқ пасайган. Ҳужум Саста станоксозлик заводи ҳудуди бўйлаб амалга оширилган. Рязан область маъмурияти завод номини тилга олмаган ҳолда, ‘корхоналардан бирининг том қисми ёниб кетгани’ ҳақида хабар берган. Саста заводида қувур кесувчи дастгоҳлар ишлаб чиқарилади ва бу маҳсулотлар экспортга чиқарилади. Astra нашрининг маълумотига кўра, ушбу корхона мудофаа корхоналарини ўз маҳсулотлари билан таъминлайди. Яндекс дата-маркази 2014-йилдан буён Саста заводининг собиқ биноларида фаолият юритади. Компаниянинг нейросетларни ўргатиш учун мўлжалланган учта суперкомпьютери бор, улардан иккитаси Сасово марказида жойлашган. ‘Червоненкис’ суперкомпьютери компания ҳисоблагичлари орасида энг самарадор ҳисобланади ва 2021-йилда жаҳондаги Top-500 суперкомпьютерлар рейтингида 19-ўрнини эгаллаган.
Ушбу мақолани лотин алифбосида ҳам ўқишингиз мумкин.