2026-йилнинг иситиш мавсумида, эҳтиёжманд оилаларга бир марталик 1 млн сўм моддий ёрдам ажратилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ёрдам маблағлари 2026-йил 30-ноябрга қадар фуқароларнинг ижтимоий карта ёки банк картасига ўтказилиши белгилаган.
Ёрдам кимларга берилади?
Ёрдам ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этилади. Бироқ, реестрга кирмаган ва «махалла еттилиги» хулосаси асосида мезонга мос келадиган оилалар ҳам ёрдам олиши мумкин. Бу оилаларда жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг (МИХ) 2 бароваридан ошмайдиганлар қамраб олинади. Шунга қўшимча, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар ҳам ёрдам олишади.
Қўшимча равишда, боқувчисини йўқотган оилалар, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари бор оилалар, ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган оилалар ва узоқ муддатли даволанишга муҳтож шахслар яшовчи оилалар биринчи навбатда кўриб чиқилади. Бундай рўйхатдаги оилалар сони тегишли туман (шаҳар) бўйича реестрдаги оилалар сонининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Иситиш учун кўрсатиладиган хизматлар ва тарифлар
Газлашмаган ва табиий газ етиб бориши қийин ҳудудларда, иситиш мавсумида электр энергиясининг базавий мейори оширилади. Марказлашган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар учун даромад мезони Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда МИХ 2 барвари, Тошкент шаҳрида эса 3 барвари этиб белгиламоқда. Шунга қўшимча, 2026-йил 1-ноябрдан аҳолига кўрсатиладиган марказлашган иситиш ва иссиқ сув хизматлари учун янги тарифлар жорий этилиши кутилмоқда.
Тарифлар 2030-йилгача босқичма-босқич жорий этилиши кўзда тутилаётган. Бундан ташқари хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва харажатларни қисқартиришга қаратилган бир қатор чоралар ҳам ишлаб чиқилмоқда. Жумладан, иссиқлик энергияси таннархини бир ой муддатда 15 фоизгача камайтириш дастури ишлаб чиқилади.
- Ёрдам 2026/2027-йилги иситиш мавсумида бир марталик 1 млн сўмдан ажратиллади.
- Ёрдам маблағлари 30-ноябрга қадар ўтказилади.
- Электр энергиясининг базавий мейори 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатгача оширилади.
- Янги тарифлар 2030-йилгача босқичма-босқич жорий этилади.
- Иссиқлик энергияси таннархини 15 фоизгача камайтириш дастури ишлаб чиқилади.
Ушбу мақолани лотин алифбосида ҳам ўқишингиз мумкин.