Электрон почта:info@xabardor24.uz

Kurs UZS: USD 11 965.51 −46.79 EUR 13 437.27 −29.72 RUB 145.96 +0.63

Нурафшонда 13,9 млрд сўм бюджет пули талон-торож қилинди

Nurafshonda 13,9 mlrd so‘m budjet puli talon-toroj qilindi

Нурафшон шаҳрида жойлашган оқова сув тозалаш иншоатида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабарига кўра, қурилиш ишлари «Сув таъминот ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжинеринг компанияси» ДУК Тошкент ҳудудий бошқармаси ва Тошкент вилояти «Сувоқова» ДУК ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилган. Текширув натижасида, иншоатда бажарилган ишлар қиймати амалда 73,3 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, ҳужжатларда бу рақам 87,2 миллиард сўмга оширилган. Натижада, 13,9 миллиард сўмлик фарқ бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растратта қилиш усули билан талон-торож қилинган. Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ушбу мақолани лотин алифбосида ҳам ўқишингиз мумкин.