Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Лионел Мессининг Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятини якунлашига бағишланган постига изоҳ қолдирди. Роналду, «Лео, шунча йил мамлакатинг шарафини ҳимоя қилдинг – сенинг тарихинг хотираларда абадий қолади. Аргентина билан эришган барча ютишларингни чин дилдан ҳурмат қиламан. Қучоқлаб қоламан», деб ёзди. Месси 7-октябрга ўтар кечаси Аргентина терма жамоасидаги хайрлашув ўйинини ўтказди. Ушбу учрашув Буэнос-Айресда Бенинга қарши бўлиб ўтди ва мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Месси ўзининг 39 ёшида пеналтидан гол урди ва иккита голли узатма берди. Миллий жамоа сафида Месси 208 та учрашувда 126 та гол урди ва 70 та голли узатма берган. Роналду аввалроқ ҳам Мессининг отасидан айрилгани ҳақидаги постига изоҳ ёзиб, ҳамдардлик билдирганди. Ушбу изоҳ ҳозиргача 7,2 миллион «лайк» тўплаган ва Instagram тарихида энг кўп «лайк» йиғган изоҳ бўлиб турибди.
Ушбу мақолани лотин алифбосида ҳам ўқишингиз мумкин.