Булунғур туманида яшовчи 25 ёшли аёл, давлат электрон базаларида вафот этган шахс сифатида қайд этилганини айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, 2022-йилда туғуруқхонада юзага келган хатолик натижасида у ва унинг чақалоғи ‘она ва бола ўлими’ сифатида базага киритилган. Натижада, 4 йил ўтган бўлсада, Face ID тизими ва MyGov иловада ‘фуқаро тирик эмас’ деган маълумот акс этмоқда. Аёл, ҳозирда бу ҳолатни тузатиш учун ҳаракат қилишда. Вилоят Соғлиқни Сағлаш Бошқармаси муаммони бартараф этилганини таъкидлаган, аммо аёл учун бу жараён ҳали ҳам қийин бўлиб қолмоқда.
Ушбу мақолани лотин алифбосида ҳам ўқишингиз мумкин.