Электрон почта:info@xabardor24.uz

Kurs UZS: USD 11 839.59 +6.22 EUR 13 569.35 −8.26 RUB 140.42 +0.63

Олий таълим ва тиббиёт марказларига хусусий инвесторлар жалб этилади

Oliy ta'lim va tibbiyot markazlariga xususiy investorlar jalb etiladi

Ўзбекистон Республикасида йирик олий таълим муассасалари ва республика ихтисослашган тиббиёт марказларининг фаолияти босқичма-босқич tijoratлаштирилиши режалаштирилмоқда. 27-август куни имзоланган президент фармони ушбу жараённи илгари суришнинг муҳим қадамидир. Фармонга кўра, йирик олий таълим муассасалари ва тиббиёт марказлари хўжалик жамиятларига айлантирилади. Бу эса уларнинг фаолиятини яхшилаш ва хусусий инвесторларни жалб этиш имконини беради. Хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали, муассасаларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, ўқув ва тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсад қилинган. Бунда, тегишли таклифлар Президент Администрациясига 1-ноябргача киритилиши лозим. Ушбу қарор олий таълим ва тиббиёт соҳасида янги имкониятлар яратаси, шунингдек, мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Йирик олий таълим муассасалари учун хусусий сектор билан ҳамкорлик, ўқув дастурларини янгилаш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва инновацион ривожланиш имкониятларини кенгайтиради. Шу билан бирга, тиббиёт марказларида сифатли хизматлар кўрсатиш, янги технологияларни жорий этиш ва беморлар учун қулай шароитлар яратишга ёрдам беради.

Ушбу мақолани лотин алифбосида ҳам ўқишингиз мумкин.