Дунёдаги енг машҳур YouTube-блогер MrBeast, асл исми Жимми Доналдсон, Марказий Осиёгаilk сафарида Тошкентга ташриф буюради. MrBeast ўзининг 500 миллиондан ортиқ обуначиси билан YouTube’даги енг машҳур контент яратувчиси ҳисобланади. У кенг кўламли видео лойиҳалари орқали, муроққаб саҳна ижролари ва катта совринлар билан бирга, минглаб одамларни видео контент ишлаб чиқаришга жалб қилади.
Унинг “Beast Philantrophy” канали хайрия лойиҳаларига бағишланган бўлиб, очликка қарши кураш, тоза сувдан фойдаланиш ва болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш каби мақсадларни кўзлайди. Тошкентда Жимми Доналдсон билан учрашувга қатнашмоқчи бўлганлар Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси расмий сайтда рўйхатдан ўтишлари керак. Рўйхатдан ўтганлар орасида тасодифий танлов орқали иштирокчилар белгилашини режалаштирилмоқда.
Учрашувда интерактив ўйинлар ва тривиал викториналар ўтказилади, ғолибларга эса қимматбаҳо совғалар тақдим этилади. Жамғарманиң маълум қилишича, MrBeastнинг Ўзбекистонга ташрифи ёшлар орасида YouTube ҳамжамиятини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. Бу тадбир маҳаллий ижодкорларни илҳомлантириши ва видео ишлаб чиқариш сифатига оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Учрашувда иштирок этишни хоҳловчилар 18 ёшдан катта бўлиши шарт. Рўйхатдан ўтиш жараёнида такрорий ёки автоматик аризалар четлаштирилиши мумкин. Танланган иштирокчилар билан Жамғара алоҳида алоқага чиқиб, тадбир санаси ва жойи ҳақида маълумот беради. Уларнинг шахсий маълумотлари сир сақланади.
Ушбу мақолани лотин алифбосида ҳам ўқишингиз мумкин.