Электрон почта:info@xabardor24.uz

Kurs UZS: USD 11 965.51 −46.79 EUR 13 437.27 −29.72 RUB 145.96 +0.63

Трамп Россияга ўлат гумони бўйича ёрдам таклиф қилди

Tramp Rossiyaga o‘lat gumoni bo‘yicha yordam taklif qildi

АҚШ президенти Доналд Трамп Россиядаги ўлат гумони юзасидан ёрдам таклиф қилди. У 5-октябр куни журналчилар билан мулоқотда бўлиб, Иркутск вилоятидаги вазиятни диққат билан кузатаётганини маълум қилди. Трамп бундай муаммоларга дуч келган ҳар қандай томонга ёрдам беришларини таъкидлади. Бироқ, у Россия расмийлари билан бу масалада ҳали мулоқот қилмаганини қайд этди. Ёрдамнинг аниқ шакли ва муддати ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади.

Ўлат гумони юзасидан хабарлар Иркутск ўлатга қарши институтда ишлаган 28 ёшли Дарья Шипилованинг вафотидан кейин тарқалди. У сентябр охирида шифохонага ётқизилган ва 2-октябрда вафот этган. Росспотребнадзор унга «келиб чиқиш сабаби аниқланмаган пневмония» ташхиси қўйганини қайд этди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, воқеадан кейин қарийб 200 киши карантинга олинган. Ижтимоий тармоқларда лабораторияда ўлат қўзғатувчиси сақланган пробирка сингани ҳақида ҳам тахминлар тарқалган.

Бироқ Росспотребнадзор институтда патоген микроорганизмлар билан ишлаш жараёнида авария ҳолатлари аниқланмаганини маълум қилди. Идорага кўра, бемордан олинган намуналарда унинг касбий фаолияти билан боғлиқ микроорганизмлар ҳам топилмаган. Росспотребнадзорнинг кейинги байонотида Иркутск вилоятида санитария-эпидемиологик вазиятнинг осойишта экани, бемор билан мулоқотда бўлганларнинг 60 фоизи устидан тиббий кузатув якуниланганини айтди. Текширувларда икки кишида COVID-19 ва яна икки кишида риновирус инфекцияси аниқланган, бошқа инфекция қўзғатувчилари топилмаган.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам журналистларни Росспотребнадзор байонотларига таянганга чақирган ва ҳодиса тафсилотларини муҳокама қилмаган. Иркутскдаги воқеалар ҳақидаги хабарлар ортидан Марказий Осиё мамлакатларида ҳам эҳтиёт чоралари кўрилмоқда. Қозоғистон ва Қирғизистон санитария-карантин назоратини кучайтирган. Ўзбекистон эса ўта хавфли инфекцияларнинг мамлакатга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш учун тегишли хизматлар шайлигини оширган. Санэпидқўмита вазият расмий маълумотлар асосида кузатилмоқда, аҳолини тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликка чақиради.

Ушбу мақолани лотин алифбосида ҳам ўқишингиз мумкин.