Зафаробод туман ҳокими Ғайратжон Эшпўлатов йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳодиса ҳокимга бириктирилган хизмат автомобилда юз берди. Маълум бўлишича, рулда ҳокимнинг вояга етмаган ўғли бўлган. Ота-бола жиддий жароҳатлар олиб, Республика шошилинч ёрдам илмий марказининг Жиззах шаҳридаги филиалига олиб келинган. Бундай ҳодисалар жамоатчилик эътиборига сабаб бўлиб, улар автотранспорт хавфсизлиги масалаларини яна бир бор кўриб чиқишга ундайди.
Ушбу мақолани лотин алифбосида ҳам ўқишингиз мумкин.