Электрон почта:info@xabardor24.uz

Kurs UZS: USD 11 839.59 +6.22 EUR 13 569.35 −8.26 RUB 140.42 +0.63

Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин

Эндиликда содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари тўғрисидаги маълумотни my.gov.uz орқали онлайн олиш мумкин.

Маълумотда тўпланган жарима бали, қабул қилинган қарор рақами ва санаси, жарима балл учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг асос бўлувчи моддаси ва банди келтирилади.

Жарима баллари ҳайдовчиларга нисбатан фақат ЙПХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган жарималар асосида, автоматлаштирилган тартибда инсон омилисиз E-jarima модули орқали ҳисоблаб борилади.

Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш мосламалари орқали аниқланган қоидабузарликлар учун жарима баллари ёзилмайди.