Shopping cart

26

Дуэйн Жонсон, Райан Рейнолдс, Кевин Ҳарт ва Ҳью Жекман актёрлик фаолиятидан яхшигина гонорар топади. Голливуднинг мазкур юлдузлари бу пулларни нимага ?

Дуэйн Жонсон

Актёр 2024 йилги Forbes рейтингида 88 миллион доллар даромад билан биринчи ўринни эгаллади. У “Миссия: Қизил” фильмидаги роли учун пул олди ва “Моана” фильмининг иккинчи қисми фойдасидан сезиларли даромад кўрди. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда актёрнинг бойлиги 800 миллион долларни ташкил этади. У бу маблағларни турли бизнес-лойиҳаларга, хайрия ишларига сарфлайди, аммо ўзини ҳам унутмайди.

У пулларини автомобиллар, кўчмас мулк ва ҳатто бутун бошли ХФЛ футбол лигасини сотиб олишга сарфлаган. Сўнгги бир неча йил ичида Жонсон ўндан ортиқ уй сотди ва сотиб олди, улар орасида ҳашаматли қасрлар ҳам бор эди.

Бундан ташқари, уч қизнинг меҳрибон отаси Дуэйн автомобиль ишқибози ҳам. Унинг ихтиёрида ўндан ортиқ машина, жумладан, махсус буюртма асосида ишлаб чиқарилган Pagani Huayra мавжуд. Шунингдек, у дунёдаги энг тезкор хусусий самолёт деб атайдиган шахсий Gulfstream G650 самолётига эга.

Райан Рейнолдс

Ўтган йил “Дедпул ва Росомаха” ҳамда “Хаёлий дўстлар” фильмлари туфайли 85 миллион доллар даромад олди. Умуман олганда, актёрнинг ҳисобида тахминан 350 миллион доллар мавжуд. Актёр ва унинг рафиқаси Блейк Лайвлининг Нью Йорк штатининг шимолий қисмидаги мулки мутахассислар томонидан 6 миллион долларга баҳоланмоқда.

Беш йил олдин Рейнолдс дўсти Роб Макелхенни билан ҳамкорликда Wrexham AFC футбол клубини 2,5 миллион долларга сотиб олди. Бир неча йил аввал эса Alpine Formula 1 пойга жамоасига сармоя киритди.

Тўрт фарзандли Райаннинг қўшимча бизнеси ҳам бор — у Tinder ва Match.com каби иловаларни бошқарувчи Match Group директорлар кенгаши аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, у ўзининг Aviation American Gin алкоголь брендини 2020 йилда тахминан 610 миллион долларга сотган.

Рейнолдс хайрия ишлари билан ҳам шуғулланади. Унинг харажатлари орасида Канаданинг туб аҳолисини тоза сув билан таъминлайдиган Water First ташкилотига 500 минг доллар ва “Ҳелен” ҳамда “Милтон” тўфонларидан жабрланганларга ёрдам бериш учун 1 миллион доллар ажратган.

Izoh qoldirish

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Mavzuga oid