Электрон почта:info@xabardor24.uz

Kurs UZS: USD 12 099.72 +15.62 EUR 14 223.22 +25.61 RUB 148.90 +2.18

Россияда ўзбекистонлик тиббий ходим 16 ёшли ўсмирни зўрлашда гумонланмоқда

Россия пойтахти Москва шаҳридаги поликлиникада ишловчи ўзбекистонлик тиббиёт ходими (эркак) 16 ёшли ўсмир йигитга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари содир этганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда МК хабар берди.

Иш материалларига кўра, тиббий ходим йигит билан электрокардиограмма ўтказаётганда муолажа зарурлиги баҳонасида ундан кийимларининг бир қисмини ечишни талаб қилган, шундан сўнг у жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатларини содир этган.

Ушбу ҳаракатни ўсмирнинг онаси ва поликлиника маъмурияти тўхтатиб, полицияга қўнғироқ қилган.

Гумонланувчи воқеа жойида қўлга олинган. Тергов органлари унинг ҳаракатларини Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 132-моддаси (жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари) билан квалификация қилган. Айбланувчи ҳозир ҳибсда ва 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.