Shopping cart

10

Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида янги таҳрирдаги Конституция қабул қилингани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва еркинликларининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутувчи қонун муҳокама қилинди.

Қайд етилишича, муҳокама қилинган қонун билан Жиноят-процессуал кодекси ҳамда “Судлар тўғрисида”ги қонунга қуйидагилар киритилмоқда:

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт емаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланмоқда.
Aгар шахснинг ўз айбини тан олгани ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин емаслиги назарда тутилмоқда.
Суд жараёнида иштирок етаётган гувоҳ ўзига ва яқин қариндошларига қарши кўрсатма бермаслик ҳуқуқи жорий етиляпти.

Қонун билан, судяни муайян ишнинг муҳокамасидан четлаштириш ёки унинг ваколатларини тўхтатиб туриш, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилиши жорий қилинмоқда. Шунингдек, судя ваколатига ва одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ва уларнинг ҳисобдор емаслиги белгиланяпти.

Олий суднинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш доираси аниқлаштирилиб, фақат ўз ваколатлари доирасида масалалар киритиши ҳам кўрсатилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Izoh qoldirish

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Mavzuga oid