Электрон почта:info@xabardor24.uz

Kurs UZS: USD 12 099.72 +15.62 EUR 14 223.22 +25.61 RUB 148.90 +2.18

1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўм бўлади

Ўзбекистонда 1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўм бўлади. Бу ҳақда президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонида сўз боради.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 августдан бошлаб:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 271 000 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм (амалда 375 000 сўм) этиб белгиланди.

Бундан ташқари, 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 471 000 сўм бўлади.