Shopping cart

17

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис қуйи палатасидаги чиқишида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялари 10 фоизга, яъни инфляциядан паст бўлмаган даражада оширилишини маълум қилди.

Унинг айтишича кеча Президент бунга доир фармонни имзолаган.

Эндиликда:

➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб;
➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм этиб;
➖ кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм; оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм; оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм этиб;
➖ кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб белгиланди.

Izoh qoldirish

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Mavzuga oid