Электрон почта:info@xabardor24.uz

Kurs UZS: USD 12 099.72 +15.62 EUR 14 223.22 +25.61 RUB 148.90 +2.18

Telegram’да узилишлар содир бўлди

Бугун, 17 апрель куни соат 21:10 лар атрофида Telegram мессенжерида узулишлар юзага келди.

“Downdetector” хизмати маълумотига кўра, Telegram узулиши бўйича 6 мингдан ортиқ шикоят қайд этилган.

Фойдаланувчиларда асосан медиа файллар юкланмаслиги ва хабарлар етиб келмаслиги билан боғлиқ муаммолар юзага келган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат нафақат Ўзбекистонда балки бошқа давлатларда ҳам кузатилган.

Айни пайтда Telegram жамоаси муаммодан хабардорлиги ва ҳозир ҳаммаси жойида экани ҳақида маълум қилди.