Shopping cart

  • Баш сахифа
  • Таълим
  • Балки, малака синовлари якунига етгач онлайн мулоқот қилармиз? – Вазир Ҳилола Умарова
19

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова республиканинг барча ҳудудларида бўлиб ўтаётган педагоглар аттестация юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Қайд етилишича, тест синовлари катта залларда ўрнатилган жами 2050 та компютерда ФаcеИД ва Блоcкчаин технологияларини қўллаган ҳолда онлайн тарзда ўтказилмоқда.

Бир ой давом етадиган ушбу жараёнда 40 дан ошиқ фанлардан дарс берадиган 190 мингга яқин педагогларнинг иштирок етиши режа қилинган.

“Биз синовларни очиқ, шаффоф, адолатли ўтказилишидан манфаатдормиз. Тест жараёнларини истаган инсон cамс.узеду.уз манзили орқали тўғридан тўғри кузатиб бориши мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб синовларда иштирок етаётган барча педагогларимизга омад тилайман. Билимингизни бойитинг, ўз устингизда ишланг, юқори балларни қўлга киритиб ойлик устамаларга ега бўлинг.

Биз ҳар сафар синовлар якунига йетгач матбуот анжумани ташкил етамиз, вазирликнинг тегишли масъуллари журналист ва блогерлар учун батафсил маълумот беришади.

Бу сафар педагогларни, тест жараёнларида қатнашган ўқитувчиларни ҳам ешицак нима дейсизлар? Балки, малака синовлари якунига йетгач онлайн мулоқот қилармиз? Фикр, таклифларингизни ешитишга тайёрман!” – дейди Ҳилола Умарова

Izoh qoldirish

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Mavzuga oid