Электрон почта:info@xabardor24.uz

Kurs UZS: USD 11 965.51 −46.79 EUR 13 437.27 −29.72 RUB 145.96 +0.63

5-августда Самарқанд-2028 сунъий ёлдоши орбитага учирилади

5-avgustda Samarqand-2028 sun'iy yo‘ldoshi orbitaga uchiriladi

5-август куни Хитойнинг Шандун провинсияси қирғоқлари яқиндаги денгиз старт платформасидан “Самарқанд-2028” сунъий ёлдоши орбитага учирилади. Ушбу лойиҳа, Ўзбеккосмос агентлиги ва STAR.VISION компанияси ўртасида имзоланган стратегик меморандум доирасида амалга оширилмоқда. “Самарқанд-2028” сунъий ёлдоши ўзининг гиперспектрал қобилиятлари билан ажралиб туради ва бу унинг илмий тадқиқотлар ва муҳандислик соҳасидаги аҳамиятини оширади. Шунга кўра, 5-августда бир вақтнинг ўзида “Лампунг-1” гиперспектрал сунъий ёлдоши ҳам учирилиши режалаштирилган. Бу икки сунъий ёлдошнинг учирилиши Ўзбекистоннинг космик технологиялар соҳасидаги янги ютуқлари ҳисобланади ва мамлакатнинг илм-фан ривожида янги имкониятлар яратади.

Ушбу мақолани лотин алифбосида ҳам ўқишингиз мумкин.