Shopping cart

  • Баш сахифа
  • Янгиликлар
  • Эроннинг ажалвор ҳужуми ва Теҳронда навбатдаги портлашлар. Урушнинг учинчи кунидаги асосий воқеалар
16

Исроил ҳарбий объектлар атрофида яшовчи эронликларни узоқроқ кетишга чақирди. Бир неча соат ўтиб Теҳроннинг турли нуқталарида портлашлар рўй берди. Эрон разведкаси бошлиғи ва Теҳрон полицияси бошлиғи ўлдирилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди..

Исроил ва Эрон ўртасидаги оммавий ракета ҳужумлари алмашинуви учинчи кун давом этмоқда. Эроннинг зарбалари янада ҳалокатли тус ола бошлади ва Исроил тинч аҳолиси орасида катта қурбонларга олиб келди. Исроил армияси эса бомбардимон қилиш объектлари тармоғини кенгайтирмоқда: ҳарбий ва атом инфратузилмасидан ташқари, Эрон иқтисодиёти учун муҳим бўлган нефт ва газ саноати корхоналари ҳам ҳужумга учрамоқда. Яқин вақтлар ичида Исроилнинг яна бир зарбаси эҳтимоли бор – нишон яна ҳарбий объектлар бўлиши мумкин, аммо ўққа тутиш кўлами, афтидан, шунчалик катта бўладики, Эроннинг тинч аҳолисига ҳам хавф таҳдид солади. Қуйида Яқин Шарқдаги катта можаронинг учинчи куни ҳақида.

Можаронинг учинчи кунида Исроил Эрон ҳудуди бўйлаб навбатдаги кенг кўламли ракета зарбаларини амалга оширди. 14 июн куни кечқурун ҳам ислом республикасининг Жанубий Форсдаги йирик газ кони ҳужумга учраган, натижада объектда газ қазиб олиш қисман тўхтатилганди. 15 июнга ўтар кечаси Теҳрондаги Шаҳрон нефт сақлаш омбори, Эрон мудофаа вазирлиги бош қароргоҳи ҳамда Мудофаа инновациялари ва тадқиқотлари ташкилоти (SPND) ҳамда бошқа қатор бинолар зарбалар остида қолди. Халқаро атом энергетикаси агентлигига кўра, улардан бири Исфаҳондаги уранни қайта ишлаш заводи бўлган: корхонада «тўртта муҳим бино», жумладан, «уран конверсияси ва ёқилғи пластиналари ишлаб чиқариш цехи» шикастланган. Эрон нашрлари маълумотига кўра, фуқаролик инфратузилмалари ҳам четда қолмаган: Теҳрон шимоли-шарқида ракета зарбаси оқибатида турар жой биноси вайрон бўлган. Fars агентлиги харобалар остида кўплаб кишилар, жумладан 10 нафар бола ҳалок бўлганини хабар қилган. Исроил мудофаа армияси маълумотига кўра, 80 дан ортиқ объект тунги ҳужумлар нишонлари бўлган. Уч кун мобайнида эса исроиллик ҳарбийлар Эрондаги 170 дан ортиқ нишонга аниқ зарба берган.

Izoh qoldirish

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Mavzuga oid