Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан — жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш ҳамда жавоблар варақасига кўчириш учун 3 соат вақт берилади.

Кўчирилаётган олий таълим муассасасида тегишли ўқитиш тили мавжуд бўлмаса, ўқитиш тилини танлаш фуқаронинг аризасига мувофиқ амалга оширилади.

Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг матбуот хизматининг маълумот беришича,ўқишни кўчириш истагида бўлган талабгорда мутахассислик ёки мажбурий фанлардан халқаро тан олинган ёки миллий сертификатлари мавжуд бўлса ҳам улар шу фанлардан бўладиган имтиҳондан озод этилмайди.

Чунки, ўқишни кўчириш учун мутахассислик юзасидан тест ёки амалий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.