Shopping cart

  • Баш сахифа
  • Таълим
  • Қайси даражадаги миллий сертификат учун бошланғич синф ўқитувчиларига 50% устама берилади?
70

Савол! Менда ўзбек тили бўйича C+ миллий сертификати бор. Энди январдан менга ҳам 50 фоиз устама ҳисобланадими?

Жавоб! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги «2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ–134-сонли фармони 9-бандига кўра Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида устамалар тўлаб бериш назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги 37–сон Фармони 12-бандига кўра 2025 йил 1 январдан бошлаб Билим ва малакани баҳолаш агентлиги томонидан берилган миллий сертификатга эга «Она тили ва адабиёт» фани ўқитувчиларига 50 фоиз миқдорида устама тўланиши белгиланди.

Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 2 апрелдаги 3-мҳ-сон қарори билан хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланган.

Мазкур қўшма қарорнинг 4-бобида умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи C даражадаги миллий сертификат устама тўлаш учун асос бўлиши келтириб ўтилган. C+ даражадаги миллий сертификат эса C даражасидаги сертификатдан юқорироқ.

Ушбу қўшма қарор кучга киргунга қадар олинган сертификатларга устама олиш учун сертификатларнинг энг кам даражаси 60 балл этиб белгиланган.

Демак, C даражадаги (мазкур қарор кучга киргунга қадар олинган сертификатлар учун 60 балл) миллий сертификатга эга бўлган бошланғич синф ўқитувчисига устама тўлаб берилади.

Izoh qoldirish

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Mavzuga oid