Shopping cart

26

2025 йил учун янгиланган давлатлар паспортлари рейтингида Ўзбекистон 107 та давлат орасида 80-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Visa Index” томонидан тузилган “Visa Index 2025” рейтингда келтирилган.

Рейтинг маълумотларига кўра Ўзбекистон фуқаролари 28 та давлатга визасиз бора олади, 33 та мамлакатга боргач виза олиши мумкин, 1 та давлатда электрон кириш рухсатномаси (eТА) расмийлаштириши мумкин, 39 та мамлакатда электрон визани (eVisa) олиши мумкин ва 128 та давлатга олдиндан виза расмийлаштириши талаб этилади.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон рейтингда етакчилик қилмоқда – ушбу мамлакат паспорти 63-ўринни эгаллаган. Қозоғистон фуқаролари 44 та давлатга визасиз саёҳат қилиши, 36 та давлатда эса визани боргач олиши мумкин.

Бошқа Марказий Осиё мамлакатлари:

  • Қирғизистон – 79-ўрин (27 та давлатга визасиз, 35 та давлатга боргач);
  • Тожикистон – 84-ўрин (23 та давлатга визасиз, 33 та давлатга боргач);
  • Туркманистон – 92-ўрин (14 та давлатга визасиз, 33 та давлатга боргач).

Бошқа постсовет давлатлари билан солиштирганда Ўзбекистон анча ортда қолмоқда:

  • Эстония – 11-ўрин (142 та давлатга визасиз, 30 та давлатга боргач);
  • Литва – 12-ўрин (140 та давлатга визасиз, 30 та давлатга боргач);
  • Латвия – 12-ўрин (141 та давлатга визасиз, 30 та давлатга боргач);
  • Украина – 28-ўрин (110 та давлатга визасиз, 37 та давлатга боргач);
  • Грузия – 45-ўрин (84 та давлатга визасиз, 40 та давлатга боргач);
  • Беларусь – 60-ўрин (48 та давлатга визасиз, 36 та давлатга боргач).

Izoh qoldirish

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Mavzuga oid